Россиянинг Ростов вилоятига «янги сафарбарлик топшириғи» юборилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Василий Голубев Telegram’даги каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, 28 сентябрь куни Голубев вилоят қисман сафарбарлик вазифасини амалда бажарганини эълон қилган.
Шунингдек, Курск вилояти расмийлари ҳам сафарбарликнинг иккинчи босқичига ўтилганини эълон қилди. Улар биринчи босқичда минтақада сафарбар қилинганлар сонига аниқлик киритмади.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 300 мингга яқин одам ҳарбий хизматга чақирилишини маълум қилганди. Бироқ ҳар бир минтақадан қанча одам сафарбар этилиши ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаган.
Мудофаа вазири Шойгу 4 октябрь куни сафарбарлик доирасида 200 мингга яқин одам чақирилганини таъкидлаган. Федерацияда жами Қирим ва 85 та вилоят мавжуд, уларнинг 53 тасида фуқаролар қисман сафарбарикка жалб қилинган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, песпублика «махсус операция»га юборилган 300 минг кишига яқин одамлар билан чекланиб қолмаслиги мумкин.