Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасида вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 13 октябрь куни соат 16:10 ларда Давлатобод тумани ХТБга қарашли 58-сонли мактабда юз берган. География фани ўқитувчиси Э.М. ўзи раҳбарлик қилаётган ушбу мактабнинг 5-“В” синфига кириб, 2011 йилда туғилган Х.М.нинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган. Шундан сўнг ўқувчини қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.