Эроннинг пойтахти Теҳрондаги қамоқхоналардан бирида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин вақтида айрим маҳбусларнинг либосларини ечиб оловга ташлаганлари маълум бўлди. Маҳбуслар билан соқчилар ўртасида жанжал юзага келгани ва 8 кишининг яралангани айтилмоқда.
Эрон расмийларининг билдиришича, ёнғин маҳбуслар томонидан атай уюштирилган. Махсус хизмат ёнғинни ўчирди, бу пайтда маҳбуслар соқчилар томонидан назоратда туришди.
Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат билан боғлиқ тарқалган видеотасвирларда сиёсий маҳбусларнинг қамоқхонасида юз берган ёнғин асносида қуроллардан отилган ўқ овозлари ҳам эшитилган.