Киев вилоятида ҳамда Украинанинг бир нечта вилоятидаги объектларда ҳаво треговаси эълон қилинди. Киев мэри Виталий Кличконинг айтишича, шаҳарда иккита портлаш содир бўлган.
«Пойтахт маркази — Шевченко туманида портлаш. Барча хизматлар ҳодиса жойига йўл олган», — деб ёзади Кличко Telegram’даги каналига. Шундан кейин у айнан ўша туманда яна бир портлаш содир бўлганини маълум қилган.
Шунингдек, Днепропетровск, Кировоградский, Николаев, Полтава ва Харьков вилоятларида ҳаво тревогаси эълон қилинган. Киевда портлашлардан кейин ёнғин юзага келган. Жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни кечаси Украина шарқи ва жанубида ҳаво тревогаси эълон қилинганди. Николаев вилоятидаги саноат инфратузилмаси объектларида портлашлар содир бўлган.