Москвадан Урганчга учган самолёт Самарада фавқулодда қўнди

Россиянинг Москва шаҳридан Урганчга учган самолёт Самарада фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.

“Азимут” авиакомпаниясининг Москва-Урганч йўналишида AZO-7059 рейсини амалга ошираётган SSJ-100 самолёти йўловчининг соғлиғининг ёмонлашгани сабаб Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак бўлган.

“Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда. Хусусуан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да режалаштирилмоқда. “Внуково” аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган”, дейилади хабарда.