Энергетика вазирлиги шошилинч маълумот берди

Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида, ҳатто пойтахтнинг айрим туманларида ҳам электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. Энергетика вазирлиги шундай огоҳлантириш билан чиқди.

Энергетика вазирлиги мутахассисларининг прогнозларига кўра, ҳавонинг, жумладан, электр узатиш линияларининг майда чанг зарралари билан ифлосланиши, шунингдек, Ўзгидромет марказининг маълумотларига кўра, яқин кунларда ойлик ёғингарчилик ҳажмининг 70-90 фоизига тенг ёмғир ёғиши сабаб электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктлари қурилмаларида чўккан чанг ва лой ҳамда кучли ёғингарчилик электр қурилмаларида носозликларни келтириб чиқариб, электр энергиясини узатишда техник муаммоларга олиб келади.