Президент қарори қабул қилинди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–406-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур Битим 2021 йил 17 декабрь куни Сеул шаҳрида имзоланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.