Эронлик ҳакерлар Теҳрон махфий маълумотларини ошкор қилди

Эронлик хакерлар Теҳрон ядровий архивига бузиб кириб, у ердан махфий маълумотларни ўғирлаб, тармоққа ўтказиб юборишган.

Маълумотларга кўра, дастлаб улар Эрон ҳукуматига барча сиёсий маҳбусларни озод этишни талаб қилиб ультиматум қўйишган, бироқ хакерларнинг талаби эътиборга олинмаган. Кейин улар барча маълумотларни Интернетга жойлаштиришган.

Маълум бўлишича 100 мингга яқин форс, инглиз ва рус тилларидаги электрон ҳужжатлар хакерлар қўлига ўтган, жумладан, Россия билан тузилган келишувлар, россиялик мутахассисларнинг маълумотлари ва Эрон ядровий иншоотларидан олинган видеоматериаллар.

Ушбу ҳужжатлардан хулоса қилишимиз мумкинки, Росатом мутахассислари Эрон ядровий дастурида иштирок этган. Охирги ҳафталарнинг асосий саволига аниқ жавоб топа бошладик: Москва Теҳронга учувчисиз учоқ ва ракеталар эвазига аниқ нимани ваъда қилганини?