Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш, мамлакатимиз ёшларини касб-ҳунар эгаллашлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ота-оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда аҳоли тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, коллеж ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Маълумот учун, жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинди.

Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.