Хитой дунёдаги энг йирик денгиз шамол станциясини қуради

Янги электр станциясини 2025 йилгача қуриш режалаштирилган. Энергия иншооти Тайван бўғозида Чаозжоу шаҳри (Гуандун провинцияси) қирғоқларидан 75 дан 185 км гача масофада жойлашади.

Лойиҳанинг қуввати 43,3 гигаваттни ташкил қилади. Таққослаш учун Норвегия умумий қуввати 38 гигаватт бўлган шамол электр станцияларини ўрнатган.

Тайван бўғозидаги шамол станциясининг турбиналари йилига 3800 дан 4300 соатгача ёки вақтнинг 43% дан 49% гача ишлаши кутилмоқда, бу юқори кўрсатгич деб ҳисобланади.

Хитой расмийлари режалаштирилган лойиҳа қанчага тушишини билдирмаяпти. 2021-йилда Хитой умумий қуввати 16,9 гигаватт бўлган оффшор шамол энергетикаси иншоотларини қурган эди.