Буйракка тузлар йиғилиши танага оғриқ бермайди. Шунинг учун кўпчилик эътиборсиз юради.
Айниқса, тузлар кўчмаса ва оғриқ бермаса, янаям хотиржамликка бериламиз. Бу билан эса тузлар катталашишига шароит яратиб қўямиз.
Буйрак-тош касалликларида кўп учрайдиган тошлардан оксалат ва уратдир. Буйракдаги бу тошларнинг пайдо бўлишига асосан пешобдаги концентрациянинг қуюқлашиб кетиши сабаб бўлади.
Пешоб концентрациясининг қуюқлашиши суюқликни меъёридан кам ичишдан келиб чиқади. Кунлик сув ичиш меъёри 1 кг вазнга 30 мл бўлади.
Буйрак танамизда бир кунда 1.5 — 2 литр пешоб чиқариши учун 100 — 180 л қонни айлантириши керак. Ушбу нормал жараён бенуқсон амалга ошиши учун буйракларга етарли суюқлик етиб бориши керак.
Пешобнинг кам ишлаб чиқарилиши буйрак жомларида тузларни пайдо қилади. Натижада, тузлар йиғилиб тошларни пайдо қилади.