Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида юқори маош олувчилар кўплиги очиқланди

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ҳудудлари кесимида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми бўйича Тошкент ва Навоий етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида ҳамда Навоий, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида, Фарғона, Наманган, Жиззах вилоятларида қайд этилди.