ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизматига раҳбар тайинланди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Ибрагимов Шерзод Шокирович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари – Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Раджапов Бунёд Мадиримович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.