Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилмоқда.
Учрашувда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясидан келиб чиқувчи долзарб жиҳатлар, шунингдек, Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинади.
Таъкидлаш керакки, Германия ТИВ раҳбари бугун Тошкент шаҳридаги немис тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 60-сонли мактабда ҳамда Германиянинг етакчи компаниялари билан кооперация лойиҳалари амалга оширилаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди.