Мактаблардаги ўқув йили давомидаги таътиллар муддати очиқланди

Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

  • кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
  • қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
  • баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
  • ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.