“Будданинг қўли”: Ноёб ўсимлик

Аданалик Жамол Селекўғлининг боғидаги цитрус мева барчани ҳайратга солди. Ижтимоий тармоқда лимоннинг бир тури деб таъриф берилган ушбу ўсимликни эккан Жамол лимоннинг одамнинг панжаларига ўхшашлигини кўриб, унга “Будданинг қўли” деб ном берди.

Ушбу ўсимлик цитрус мевалар оиласига мансуб, лекин улардан фарқ қиладиган томони бор, яъни у қўл шаклидадир. Уни етиштирган Жамолнинг айтишича, бу ноёб нав тури ошқозон оғриғига самарали фойда беради. Уни кўрган одамлар ажабланишади, бу қандай ажойибот бўлди, деб сўрашади, дейди Жамол.

Тропик ўсимликлар оиласига мансуб бўлган ушбу ўсимлик минтақада илк бор ўсганлиги билан диққатга сазовордир. Унинг пўстидаги ўткир ҳамда хушбўй ҳиди шифога бой эканлиги маълум. Ижтимоий тармоқда лимоннинг бир тури эканлигини тасодифан кўриб қолган Жамол тезда уни экишга шошилди. Жамол уни “Бармоқли лимон” деб атайди.

Бошқа лимонлардан яна бир фарқи шундаки, унинг ичида ейиладиган мева қисми йўқ. Ушбу лимон нафақат ошқозонга даво, балки ўзининг хушбўй ҳиди туфайли қуритилиб, қуруқ чойларга ёқимли ифор бериш мақсадида ҳам ишлатилиши мумкин. Кўриниши ҳам ниҳоятда чиройли.