Ўзбек-тожик чегарасидаги назорат ўтказиш пункти 8 кунга ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
5-12 ноябрь кунлари Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг “Жартепа” чегара божхона постида қурилиш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилади.