Индонезиянинг Мажаленка ҳудудида яшовчи 61 ёшли Каан исмли одам “Плейбой қироли” номи билан қисқа фурсатда танилди. Шу пайтгача 87 марта уйланган Каан эндиликда 86 та аёли билан қайтадан никоҳ ўқитиш учун тайёргарлик кўрмоқда.
Шу билан ҳаммаси бўлиб 88 марта никоҳ ўқитаётган деҳқон биринчи марта 14 ёшида уйланган эди. Ўша пайтда ўзидан 2 ёш катта бўлган турмуш ўртоғи уни ташлаб кетганди. Шундан сўнг ўз муҳаббатини топишни ният қилган Каан неча мароталаб оила қурди. Унинг аёллари ва болаларининг сони аниқ эмас.
“Биринчи аёлим орадан 2 йил ўтиб ажрашишни исташини айтди. Аёлларга нисбатан доим самимий муносабатдаман. Уларнинг туйғулари билан ўйнашишни истамайман. Бундан кўра уйланмаганим афзал. Мендаги руҳий қувват уларга таъсир қилади. Менга қисқа фурсатда боғланиб қолишади” дейди Каан. 86-аёли билан оила қурганига 1 ой бўлган Кааннинг айтишича, у билан ўрталарида узилмас ришта бор. Унга чиндан ошиқман деб ҳисоблайди у.