Кўринишини ўзгартирган балиқ ҳаётингизга нуқта қўйиши мумкин

Австралиянинг шимолидаги Дарвин ҳудудидан топилган Лее Поинтдаги сув ости қояларини ўрганиш жараёнида Даниел Бровн ҳаётдан кўз юмишига бир баҳя қолди. У заҳарли саккизоёқ излаб чиққанида дунёнинг энг заҳарли балиқларидан бирига дуч келиб, уни оёғи билан босиб олишига бир баҳя қолганида билиб қолди.

Заҳарли саккизоёқ излаб юриб, тош балиқ номи билан машҳур бўлган заҳарли балиқ турига дуч келган Даниел Бровни ўлим эшигидан қайтди. Даниел ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида барчани огоҳлантирди: Пляжда оёғингизнинг остига қараб юринг. Қояларнинг ҳаммаси ҳам аслида қоя эмас, деди у.

Тош балиқлар ўзига хос кўриниши, дунёнинг энг заҳарли балиқ эканлиги билан машҳур. Одатда ушбу балиқлар маржонлар орасида, қояларнинг тубида яшайди. Сувдан ташқарида 24 соат қолиши мумкин бўлган бу балиқлар аслида одамга ҳужум қилишмайди, бироқ билмасдан бехосдан босиб олганда сузгичларидан заҳарли модда ажралиши натижасида бир неча дақиқа ичида ўлимга олиб келади.