Европада кун совийди ва COVID-19 нинг янги тўлқини бошланиши мумкин. Вируснинг кетма-кет мутациялари олимларни хавотирга солмоқда. Шу муносабат билан европаликларга, айниқса хавф остида бўлганларга профилактика чораларини кўриш ва эмлашдан ўтиш тавсия этилади, дея хабар бермоқда Euronews.
«Ҳозирда кузги даврни тарк этиб, қиш даврига қадам қўймоқдамиз. Биз эпидемияни кутмоқдамиз ва кузатяпмиз. Пандемия даврида турли хил тафовутлар пайдо бўлгани аниқ, аммо энг муҳими, вакциналар ҳали ҳам жуда самарали бўлади «, — деди ЖССТ Эвропа бюросининг юқори хавфли патогенлар гуруҳи раҳбари Ричард Пибоди.
Шифокорларнинг огоҳлантиришича, куз ва қишда грипп ва CОVID вируслари бир вақтда тарқалади. Ҳар бир давлат чекловларни жорий этиш зарурлигини ўзи ҳал қилади.