2023/24 ўқув йилидан айрим шахслар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларидан озод қилинади

2023/24 ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт йўналишида қуйидаги тоифага кирувчи шахслар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;

Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.