Трамп яна АҚШ президентлигига қайтишини айтиб ўтди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп шанба куни Пенсилванияда ўз тарафдорлари митингида сўнг яна мамлакат етакчиси лавозими учун кураш олиб боришига шама қилди.

«Менинг давримда биз Хитой билан фермерларимиз ва ишлаб чиқарувчиларимиз учун ниҳоятда фойдали бўлган савдо битимини туздик, бу йилига 50 миллиард доллар даромад келтирди. Улар мени президентликка номзодимни қўяди, деб ўйлашса керак», – дейди у.

Митинг иштирокчилари унинг сўзларини қарсаклар ва ҳайқириқлар билан қўллаб-қувватлаганларида, Трамп «бундай одамлар жуда кўп» деб такрорлади.

«Мамлакат қоладими ёки йўқми: танлов шу иккисида. Балки республикачилар учун 51%, балки 49%. Бироқ, мамлакат бу икки йил ичида қоладими, билмайман», – дея қўшимча қилган Трамп.

Аввалроқ Emerson College таълим ташкилоти томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг 2024 йилги сайловларда ғалаба қозониш имконияти ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденникидан юқорироқ экани тахмин қилинганди.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 44 фоизи Трампга овоз берган бўлса, 39 фоизи Байденни афзал кўрган.

Сайловчиларнинг яна 12 фоизи бошқа номзодга овоз беришни режалаштирганини айтади. Эътиборлиси, Трампни қўллаб-қувватлаш фоизи май ойидаги сўнгги сўровдан бери ўзгармаган. Байден бир вақтнинг ўзида 3 фоиз имкониятни йўқотган.