Кармана туманида сув истеъмоли тўловларининг талон-торожлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан “Навоий сув таъминоти” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг Кармана туман бўлими ёрдамчи ҳисобчиси С.Т. 2021 йилнинг январь-август ойлари давомида абонентлардан сув истеъмоли учун қабул қилинган жами 109,9 млн сўм тўловларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.