Владимир Путин “Бир жинслилар муносабатлари” тўғрисида қарор имзолади

Россия Давлат Президенти Владимир Путин, давлати учун танқидий қарорномага имзо қўйди. Путин имзо чеккан қарорномада, мазкур юртдаги бир жинслилар муносабатлари Россия давлати учун бузғунчи ғоялар ва муносабатлар тизими деб баҳоланди. Қарорда Россиянинг умуммиллий қадриятларига хорижий давлатлар томонидан турли хатти-ҳаракатлар воситасида таҳдид солинаётганлиги кўрсатилди.

Путин имзолаган ушбу қарор, миллий ва ахлоқий қадриятларни асраб-авайлаш орқали давлат сиёсатининг асосини ўзида жамлаган ғояларни кучайтиришни кўзда тутади. Бу қарор Россия Давлат Қонун Информацион Порталида эълон қилинди.


Россия ҳукмронлигини сақлаб қолиш ҳамда кучайтириш, кўп миллатли ва турли эътиқодда яшовчи ўлканинг бирлигини таъминлашда анъанавий қадриятлар Рус жамиятининг асоси эканлиги таъкидланди. Христианлик, Ислом, Яҳудийлик ва Буддизмнинг Россия тарихининг ҳамда маънавий меросининг ажралмас бир қисми эканлиги айтиб ўтилган қарорда, Россиянинг анъанавий қадриятларига турли мухолиф давлатлар, террор гуруҳлари фаолиятлари, махсус оммавий ахборот воситалари таҳдид солаётгани ифода этилди.

Бир жинслилар муносабатлари Россия жамияти учун бузуқ ғоялар тизими деб баҳоланди. Шунингдек, бир жинслилар муносабатига тарғиб қилиш, келажакда оилалар инқирозини келтириб чиқаришига алоҳида урғу берилди.