Владимир Норов: Шимолий Кипр мустақил давлат сифатида тан олинмайди

Маълумки, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ давлат раҳбарлари йиғилишида Шимолий Кипрни ташкилотга қабул қилиш таклифини берганди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов ушбу масалага ойдинлик киритди.

“Саммит якунида Шимолий Кипр бўйича бирор-бир қарор қабул қилинмади.

Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларини ҳурмат қилади. Бу айниқса, суверенитет ва ҳудудий яхлитлик масаласига тегишли. Шу маънода Шимолий Кипр мустақиллиги ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.

Шу билан бирга Шимолий Кипр бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Ислом ҳамкорлиги ташкилотида кузатувчи мақомига эга”, — деган Норов.