Жанубий Африкада қизамиқ касаллиги авж олди

Коронавирус ва маймун чечаги касалликлари ҳали йўқолмай туриб, яна бир касаллик қизамиқ ҳақидаги хабарлар хавотирга сабаб бўлди. Жанубий Африка Республикасида қизамиқ касаллиги бўйича 35 та ҳолат аниқланди.

Юқумли Касалликлар Институти томонидан берилган маълумотга кўра, қизамиқ касаллиги асосан 5 ва 9 ёшдаги болалар орасида кузатиляпти. Лимпопо вилоятида 8-9 ноябрь кунларида яна 14 та янги қизамиқ ҳолати аниқлангани, шу билан жами 35 та ҳолат мавжудлиги билдирилди.

Шунингдек, ҳозирча ушбу касаллик билан оғриган беморларда ҳечқандай жиддий асоратлар ва ўлим ҳолатлари рўй бермаганлиги таъкидланди. Юқумли Касалликлар Институти, октябрь ойида Лимпопо вилоятининг иккита шаҳарчасида қизамиқ хасталиги ҳолати эълон қилинганди.

Ушбу ҳудудларда болаларни қизамиққа қарши эмлаш ишлари олиб борилган эди. Африканинг турли вилоятларида қизамиқ касаллиги сабабли шу йилнинг бошидан буён, аввалига Нигерия ва Зимбабведа, кейинчалик бошқа ҳудудларда турли ёшдаги болалар ҳаётдан кўз юмди.