Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та ҳудудида (Янги Ўзбекистон боғи, «Ҳумо» арена, Ашхобод боғи) «Янги нафас» югуриш спорт тадбирлари ўтказилади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:
2022 йил 12 ноябрь куни соат 18:00 дан Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
2022 йил 13 ноябрь куни соат 07:00 дан 12:00 гача:
Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
Соат 6:00 дан 12:00 гача:
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми), шунингдек, соат 8:30 дан 11:00 гача Тошкент вилояти томонига биринчи қайрилиш жойидан Янги Ўзбекистон боғининг олдигача.
«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади расмий хабарда.