«Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 19 майда қабул қилинган 5117-сон Президент қарорига асосан муҳим тартиб ўрнатилган:
– 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланган.
– 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланган.
Мақсад: давлат хизматчилари томонидан хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини ошириш ҳамда давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш.