Қозоғистон президентлигига номзод Каракат Абден теледебатлар чоғида хорижликларга турмушга чиқадиган қозоғистонлик қизларнинг ота-онасини солиққа тортиш кераклигини айтди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Маълум қилинишича, чимкентлик фуқаро президентликка номзод Каракат Абденнинг хорижликларга турмушга чиққан қозоқ қизлари ҳақидаги фикрини сўраган.
Бунга жавобан у бу масаланинг муҳимлигини таъкидлаган.
«Бу жуда муҳим савол. Менга бу саволни яқинда Қизилўрдада беришди. Шунинг учун, мен жавоб бераман — бундай вазиятда ёшлар ҳис-туйғуларнинг чақириғига эргашадилар, мен «бахтли бўлинг» демоқчиман, лекин охирги вақтда бундай қадамни ташлаётган ёшлар сони ўсиб бормоқда», — дейди Каракат Абден.
«Турли ҳисоб-китобларга кўра — улар чет элдаги ҳаётга ҳавас қилишади, лекин биз анъанани сақлаш нуқтаи назаридан қарашимиз керак. Қизларимиз бизнинг бойлигимиз, уларни чет элга қандай берамиз?! Хорижга турмушга чиқмоқчи бўлганларга оғир солиқ солишни таклиф қиламан», — дейди президентликка номзод.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда биринчи синф ўқувчиларини планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда Элбоши куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги айтилганди.