Россияда мамлакат армияси ҳақида зарарли маълумотларни тарқатиш, шунингдек, мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган оммавий чақириқлар учун Россия Федерацияси фуқаролигини бекор қилиш таклиф этилади. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар бермоқда.
Тегишли тузатиш Давлат Думасига кўриб чиқиш учун тақдим этилган. Биринчи ўқишда қабул қилинган фуқаролик тўғрисидаги қонун лойиҳасининг 24-моддасида кўрсатилган жиноятлар рўйхати кенгайтирилган.
Қайд этилишича, ҳуқуқбузар хатарли ҳаракати қачон амалга оширилганига қарамай жавобгарликка тортилиши мумкин.
Жиноят факти Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан аниқланади.