Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Деколонизация бўйича қўмитаси Исроилнинг 1967 йилдан бери Фаластин ерларини ноқонуний босиб олгани бўйича Халқаро суддан маслаҳат хулосасини талаб қилувчи лойиҳани қабул қилди.
Резолюцияни 98 давлат қўллаб-қувватлаган, 17 давлат қарши овоз берган, 52 давлат бетараф қолган.
Фаластин томони эса ушбу резолюцияни “ниҳоят Исроилни уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортишга ёрдам берадиган” дипломатик ютуқ деб атади.