Испания пойтахти Мадридда тиббий хизмат сифатининг пасайишига олиб келган чораларга қарши 200 мингга яқин одам намойишга чиқди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси маълумотларига кўра, ўн йил олдин мамлакатдаги молиявий инқироз пайтида киритилган тежамкорлик чоралари сабаб Мадрид ҳудудидаги бирламчи тиббий ёрдам хизматлари ресурс ва ходимлар етишмаслигидан сўнгги йилларда катта босим остида бўлган.
Уюшма расмийларининг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш сифати ёмон бошқарув туфайли пасайган, ҳудудий ҳукумат давлат ва хусусий соғлиқни сақлаш секторлари ўртасида кенгроқ шериклик ўрнатишга имкон берадиган тизимни қайта қуриши керак.
Расмийлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш марказларида ходимларнинг етишмаслиги туфайли онлайн шошилинч ёрдам ҳажмини оширишни истайди.