Россия элчиси Полша ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Полшанинг шарқида ракеталарнинг қулаши билан боғлиқ ҳодиса муносабати билан ҳарбий қисмларда жанговар тайёргарлик оширилмоқда.


Мамлакат расмийлари ракеталар қулаши билан боғлиқ ҳодиса туфайли ўлкадаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини оширишга қарор қилди.


Бу ҳақда Полша ҳукумати матбуот котиби Пиотр Мюллер Хавфсизлик ва мудофаа қўмитасининг фавқулодда йиғилишида баёнот берди. Мюллер рўй берган ҳолат муносабати билан Полша ҳудудидаги айрим ҳарбий қисмларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича қарор қабул қилинганини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган.


Мюллернинг айтишича, тегишли хизматлар воқеа ҳолатларини ўрганмоқда.


Бундан ташқари, Полша президенти Анжей Дуда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан мамлакат шарқидаги портлашлар ва альянс маслаҳатлашув келишувининг 4-моддасидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Яцек Севера учрашув якунлари бўйича маълум қилди.


Дуда бугун 16 ноябр куни Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ҳам ўтказади. Бу ҳақда Полша етакчиси идораси раҳбари Павел Шрот ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Люблин ҳудудига иккита ракета қулагани сабабли Хавфсизлик ва мудофаа бўйича ҳукумат қўмитасининг шошилинч йиғилишини чақирган эди. Хабар қилинишича, ракеталар дон қуритгичларга тегиб, икки киши ҳалок бўлган.

Россия элчиси Полша ташқи ишлар вазирлигига чақирилди


Полша Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат шарқига қулаган ракетанинг Россияда ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди.


Соат 15:40 да Лубелский водийсининг Пшеводув қишлоғи ҳудудига Россияда ишлаб чиқарилган ракета қулаб тушган, натижада Полша Республикасининг икки фуқароси ҳалок бўлганлиги айтилади ТИВ хабарида.
Воқеа муносабати билан Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев Полша ТИВга чақирилиб, ундан «Батафсил изоҳ» бериш талаб қилинди.

Латвия чақириқ билан чиқди


Латвия ва Эстония Россия ракеталари Полша ҳудудига тушгани ҳақидаги хабарлардан хавотирдаликларини билдиришди ва «НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга» тайёр эканликларини маълум қилишди.
Латвия мудофаа вазири Валдиса Домбровскиснинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянси Полша ва Украина ҳудудининг бир қисмини ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан таъминлаши мумкин.
Унинг қайд этишича, НАТО блоки ҳозирги вазиятда Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасига мувофиқ ҳаракат қилиши лозим.