Уй иккига бўлинди

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Н.Ахмедовадан ундирувчи Ф.Ахмедовнинг турмуши даврида орттирилган умумий мулкидан ҳар бирининг улуши 1/2 қисмдан белгиланган бўлиб, Ф.Ахмедовнинг улуши 195.390.543 сўм пул шаклида ажратилиши белгилан қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 21.08.2022 йилда келиб тушган.


Давлат ижрочиси Д.Каримжонов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.


Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи фуқарога уй улушидан 195,3 млн. сўм миқдорида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ҳозирда ижро ҳужжати тамомланган.