Истанбулнинг “Истиқлол” кўчасида юз берган ҳодисага кундан-кун ойдинлик киритилмоқда. Террористик гуруҳ аъзоси деб тахмин қилинаётган Алҳам Албаширнинг қўлидаги гул кун мавзуси бўлди. Унинг қўлидаги гулнинг сири топилди.
Албашир, буйруқни қандай олганини “Ҳожи исмли террорист оломонга қараб “Портлат” деб буйруқ берди. Мен шу пайт банкдан чиқиб, бомбани портлатдим” деди. Воқеа юз беришидан олдин аёлнинг банкда ўтирган ҳолати камераларда қайд этилгани маълум бўлди. Ушбу портлашда 6 киши ҳаётдан кўз юмди, 81 киши яраланди.
Аҳлам Албашир 10 соат ичида қўлга олинди. Камерада қайд этилган видеода аёл бир қўлида телефон, бошқа қўлида гул билан қочаётгани аниқланди. Ҳамманинг диққатини тортган нарса гул нима маъно англатиши бўлди.
Шунингдек, у гулни қаердан олган деган савол туғилди. Албашир Туркияга 4 кун олдин ноқонуний йўллар билан кириб келган ва ёнида ўзининг сохта эри Б ҳам бўлган. Албашир портлашдан олдин 45 дақиқа давомида банкда телефонини титиб ўтирган.
У қўлидаги гуллардан бирини банкка келган аёлдан олган, яна бирини эса гул сотувчидан харид қилган. Гулчи Айюб Кизилаев ҳолат юзасидан шундай изоҳ берди: “Соат 15:00-15:30 орасида дўстим билан магазин ичкарисида ўтиргандик. Аввал келиб гулларни томоша қилди, сўнгра гул беришимни сўради. Менга 50 лира берди, 10 лира қайтим бермоқчи эдим, олмади. Сўнгра кетди. Бизга кўп туристлар, ҳар хил одамлар гул хариди учун келишади. Биз унга ҳам одатдаги харидор деган назарда қарадик. Ёнимизгача келишган экан, бизнинг жонимизнинг омон бўлишига ҳам ишонч йўқ”.
Аёл гул сотувчи билан араб ва инглиз тилида гаплашган. Албаширга портлаш ҳақидаги буйруқни “Ҳожи” лақабли киши берган. Камерада Албаширнинг қўлида сумка борлигини кўриш мумкин. Аёлни ижарада яшаган уйнинг эгаси ҳам кузатув остига олинган.