Россия Халқаро Паралимпия қўмитаси аъзолигидан четлаштирилди

16 ноябрь куни Халқаро Паралимпия қўмитаси Берлиндаги навбатдан ташқари умумий ассамблеясида Россия Паралимпия қўмитасининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатди. Бу ҳақда кеча, 16 ноябрь куни IPC матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарорга 64 нафар делегат овоз берди, 39 нафари қарши, 16 нафари эса бетарафлик позициясини танлади.

Шунингдек, кеча IPC Беларусь Паралимпия қўмитасининг аъзолигини ҳам тўхтатди.

IPC 2016 йил август ойида Рус спортида пайдо бўлган допинг можаросидан кейин Россияни ташкилот аъзолигидан маҳрум қилган эди. Кейин бу чора вақтинчалик қўлланадиган бўлди. Шу сабабли россиялик паралимпиячилар 2016 йилда Рио-де-Жанейродаги ёзги ўйинларда, 2018 йилда эса Пхёнчхандаги қишки Паралимпия ўйинларида нейтрал мақомда қатнашишди.

2019 йилда IPC Россия қўмитаси 2022 йил 31 декабргача бажариши керак бўлган бир қатор талаблар билан русларнинг аъзолигини шартли равишда тиклади. 2021 йилда ушбу қарор туфайли россияликлар Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашиш имконига эга бўлишди.

2022 йилда рус паралимпиячилари Пекин Паралимпия ўйинларида иштирок этишлари керак эди, аммо Украинадаги вазият туфайли Халқаро Паралимпия қўмитаси россияликларни мусобақага қўймасликка қарор қилди.