Тошкентнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланди

Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вақтинча чекланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 18 ноябрь соат 09:00 дан 11:00 гача қатор кўчаларда ҳаракат чекланади. Хусусан:

Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси кесишган чорраҳаси;
Олмазор кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан;
Ислом Каримов шоҳкўчаси — Фурқат кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.