Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун Конституцияга ўзгартириш киритди

Швеция парламенти конституциявий тузатишни қабул қилди, бу эса терроризмга қарши қонунларни кучайтиришга имкон беради, бу Туркия Стокголмнинг НАТОга аъзо бўлиш истагини маъқуллаши учун асосий талабдир, деб хабар беради Euronews.

«349 ўринли Швеция парламентида 278 овоз билан қабул қилинган тузатиш «терроризм билан шуғулланувчи ёки уни қўллаб-қувватловчи уюшмаларга келганда уюшмалар эркинлигини чекловчи» янги қонунларни киритиш имконини беради”, — дейилади хабарда.

Ўзгартиришлар 2023 йил 1 январдан кучга киради.