Машҳур рассом Фрида Калонинг чиқиндига отилган асари 8,63 миллион долларга сотилди

Дунёга машҳур Мексикалик рассом Фрида Калонинг 1933 йилда чизган ва хушламасдан чиқиндига ташлаб юборилган автопортрети кимошди савдосига қўйилди. Нью Йоркда ўтказилган кимошди савдосида, асар 8,63 миллион долларга сотилди. Чиқиндига отилган асарни, бир дўсти унинг ёнига борганида топиб олгани ва яширинча олиб аукционда сотгани маълум бўлди.


Фрида Калонинг 1933 йилда чизган ва ёқтирмагани сабаб “Автопортрет. Жуда хунук” деб ном берган ва чиқиндига ташлаб юборган асари, ўтган ҳафта пайшанба куни Нью Йоркдаги Кристиес аукционидаги кимошди савдосида исми номаълум киши томонидан сотувга қўйилди. Фриданинг фреска услубида ишлаган 22,2 ва 27,3 см ҳажмли ушбу автопортретга 7 ёки 10 миллион доллар атрофида нарх белгиланди. Сўнгра асар 8,63 миллион долларга ўз харидорини топди.

Эслатиб ўтамиз: Ўтган йили Фрида Калонинг “Диего ва мен” номли асари 34,9 миллион долларга сотилганди. Бугунги кунгача рассомнинг энг юқори нархда сотилган асари мазкур асар ҳисобланади.