Шавкат Мирзиёев Елисей саройида Макрон билан учрашди (фото)

Елисей саройида Президент Шавкат Мирзиёевни Президент Эммануэль Макрон кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Франция президент Эммануэль Макрон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ўз қароргоҳи — Париждаги Елисей саройида кутиб олди.

Қайд этилишича, икки давлат президентлари биргаликда Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳаларида» ҳамда «Самарқандга йўл, Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги» номли кўргазмаларининг очилиш маросимида иштирок этади.