Меҳнат ярмаркасида қарийб 4.5 минг АҚШ доллари миқдорида алимент тўланди

Барчамизга маълумки, оила муқаддас даргоҳ, унда дунёга келган фарзандлар ҳимоясиз бўлиб, энг аввало ота-онанинг парвариши ва таъминотига муҳтож бўлади. Қонунчилигимизда, боланинг вояга етгунига қадар унинг таъминоти, таълими ва тарбияси учун бевосита ота-она жавобгарлиги белгилаб қўйилган. Хусусан, ФИБ Фарғона туманлараро судининг 24.10.2016 йилги қарздор У.А.дан ундирувчи У.Х. фойдасига 2 нафар фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича “Долзарб ҳафталик” тадбирида 23.11.2022 йил куни ўтказилаётган меҳнат ярмаркасида қарздорга алимент тўламаслик жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида огохлантирилгач, У.А. 73 ой учун 49.384.748 сўм қарзини 4389 АҚШ доллари миқдорида ундирувчига тўлади ва алимент қарздорлик тўлиқ бартараф этилди.

Тадбирлар давом эттирилмоқда…