Бўлажак ҳуқуқшуносларга МИБ “сир”лари очилди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда Наманган Давлат Университети ҳамкорлигида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди. Бу ҳақда МИБ Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирга Университетнинг “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган битирувчи ёшлар таклиф этилдилар. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Университет битирувчиларига Мажбурий ижро бюроси органлари фаолиятини ҳар томонлама яқиндан таништириш, уларнинг бу соҳага қизиқишларини шакллантиришдан иборатдир.

Ўзаро самимий, очиқ руҳда ўтган учрашув аввалида Мажбурий ижро бюроси органлари фаолиятига бағишланган кўрсатув намойиш этилди. Шундан сўнг бошқарма кадрлар шўъбаси инспектори
Исломжон Шарипов Мажбурий ижро бюроси фаолияти, хизматга қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берилди. Ўз ўрнида битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Савол-жавоб руҳида давом этган мулоқотда битирувчи ёшларга Бюронинг Наманган туманлараро бўлими давлат ижрочиси Хумоюнмирзо Абдуллаев ўзининг бир кунлик иш фаолияти, келиб тушаётган ҳужжатларни ижросини таъминлашдаги тажрибаси билан ўртоқлашди. 

Учрашув бошқарма ходимлари ва талабалар ўртасидаги савол-жавоб, фикр-мулоҳазалар билан янада қизғин тус олди ҳамда битирувчи ёшларда  катта таассурот қолдирди.