Атеросклероз асосан қандай сабабларга кўра ривожланади?

Бу касаллик кўп ҳолларда овқатланиш тартиби ва меъёрининг бузилиши оқибатида юзага келади. Шундай экан, бош мия қон томирлари касалликларининг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этиладиган парҳез таомлар қондаги холестерин миқдорини камайтиришга қаратилган бўлиши керак.

Бунинг учун, аввало, таркибида холестерин сақловчи тухум, ҳайвон маҳсулотлари, дудланган нарсалар, қаҳва, какао, шоколад, қора чой каби маҳсулотларни рациондан чиқариш лозим.

Аксинча, унга С ва В2 витаминлари ҳамда ёдга бой бўлган озиқ-овқатларни (карам, нўхат, анжир, узум, тарвуз, ўсимлик ёғидан тайёрланган таомлар) киритиш керак.

Бу моддалар қон томирлар деворида холестерин қатлами ҳосил бўлишининг олдини олади.