Фарғонада аёл уч нафар қизни пичоқлади

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида уч нафар қиз пичоқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 26 ноябрь куни Фарғона шаҳрида яшовчи М.М.( аёл ) Олтиариқ тумани «Бозорбоши» МФЙ, «Яшил ҳиёбон» номли истироҳат боғида танишлари Д.Б., О.Р. ҳамда У. Р. билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уриб, уларга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми «м» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.