Эрон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги норозилик намойишларини уюштиришда Ғарб давлатлари бевосита иштирок этган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда кеча, 28 ноябрь куни Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани Шафий баёнот берди.
“Эронда норозилик намойишларини уюштиришда АҚШ билан боғлиқ бўлган Ғарб давлатларининг иштироки ҳақида батафсил маълумот ушбу давлатларнинг Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига етказилди. Бундан ташқари, тартибсизликларда бир қатор хорижий давлатларнинг фуқаролари иштирок этган, бу ҳақда кўплаб далиллар мавжуд. Фактлар тегишли мамлакатлар ҳукуматларига тақдим этилган”, дейди Канани Шафий.
У гап айнан қайси давлатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
22 ноябрь куни Эрон суд ҳокимияти матбуот котиби Масъуд Сетайеши Ислом Республикасини қамраб олган намойишлар чоғида Эронда 40 нафар хорижлик фуқаро ҳибсга олинганини айтди. Уларнинг барчаси суд олдида жавоб беради.
17 ноябрь куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон Исроил ва баъзи Ғарб сиёсатчиларини Эронда фуқаролар уруши уюштиришни режалаштираётганликда айблади, бу эса мамлакатнинг парчаланишига олиб келади.