30 ноябр – 3 декабр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодз (Полша) шаҳрига ташриф буюради.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Тадбирда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва Ташкилот фаолиятининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.