Киев мэри Виталий Кличко агарда шаҳар яна ўққа тутилса аҳоли баҳорга қадар иссиқлик таъминотисиз қолиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради Meduza.
«Агарда 24 соат ичида -5 даражада иссиқлик таъминоти ва сув бўлмаса, Киев иссиқлик тизимидаги сувларни тўкиб ташлашимизга тўғри келади, чунки бу ҳаёт учун муҳим тизимларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Биз сувни чиқариб ташлашга мажбур бўламиз. Бу эса баҳорга қадар сувни узатиш қийин бўлишидан далолат беради. Баҳор аввалидан қийин чақириқлар бўлади», — дейди Кличко.
Мэрнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда киевликларнинг квартираларидаги ҳарорат тез орада кўчадаги ҳарорат билан бир хил бўлиб қолади. Шунингдек, у ўз шаҳрида электр таъминоти тизимида ҳам нозоликлар хавфи сақланиб қолаётганини таъкидлаган.
Кличко Киев аҳолисини яна бир бор турли сценарийларга, хусусан, энг ёмонига тайёр бўлишга чақирган. Унинг айтишича, шаҳар раҳбарияти ҳам энг ёмон сценарийга тайёрланяпти — кичик қозонхоналар ишга туширилмоқда, одамлар исиниши учун «оролчалар» генераторлар билан жиҳозланяпти.
«Киевда бугунги кунда 3,5 миллион одам бор. 430 та иситиш пункти — кулгили. 500 та ёки 5 мингта бўлса ҳам ёрдам бермайди. Одамларга тиқилиб қоладиган вазиятдан Худо асрасин. Улар яшаш учун қилинмаяпти, бу вақтинчалик турар жойлар», — дейди мэр.