Бухорода ИИБ биносида фуқаро вафот этган бўлиши мумкин — ОАВ

Бухоро вилоят Бухоро шаҳри ИИБ биносида, 1985-йилда Вобкент туманида туғилган фуқаро Ҳ.Қ вафот этган бўлиши мумкин, бу ҳақда марҳумнинг яқинлари хабар қилишмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди.

Маълум қилинишича, марҳум машина савдоси билан шуғулланган, харидорлар билан пул бўйича муаммо келиб чиққан, ИИБ ходимлари бўлимга чақиришган. 29- ноябрь куни марҳумнинг укасига телефон қилиб, акангни олиб кет дейишган. Марҳумнинг укаси ИИБ биносига келса, акангни тез ёрдам олиб кетди дейишган.
Марҳумнинг яқинлари тез ёрдам биносига боришса, марҳум аллақачон вафот этган бўлган. Унинг танасида қийноқ ва жароҳат излари, хусусан бош қисми қаттиқ шикастланганлигини кўришган.

Ҳолат бўйича расмийлардан, хусусан ИИВ( Шохрух Гиясов ) ва Прокуратурадан расмий муносабат кутамиз.

Охирги вақтларда бу каби хабарлар ортгани жамоатчиликни анчайин хавотирга солмоқда, ИИБ тизимини бутунлай ислоҳ қилиш керакка ўхшайди…