37 миллион аҳоли истиқомат қилувчи давлат ёмғир дуоси ўқишга чиқди

Марокаш Вақфлар ва Диний Ишлар Вазирлиги кеча, давлатда 41 йилдан буён давом этаётган шиддатли қурғоқчилик сабабли барчани ёмғир дуоси ўқишга чақирганди. Ўлка бўйлаб барча масжидларда ёмғир дуоси ўқилди.

Касабланка Илмий Кенгаши аъзоси Муҳаммад Жаноҳ, Марокаш оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида, ёмғир дуосининг, Мусулмонларнинг, ер юзини жонлантириши учун Аллоҳга дуо билан илтижо қилишлари суннат амал эканини таъкидлади. Муҳаммад Жаноҳнинг айтишича, ёмғир дуосига ёши катталар, эркагу аёллар, барча ёшдаги кишилар чиққанини алоҳида эътироф қилди.

Эслатиб ўтамиз:
Марокашликлар 2017 йил ноябрь ойида ҳам ўлкадаги қаттиқ қурғоқчилик туфайли Қирол 6 Муҳаммаднинг таклифи билан давлат миқёсидаги барча масжидларда ёмғир дуоси ўқилганди.


Марокашда 1960 йилда жон бошига бир йилга 2500 метр куб сув тақсими тўғри келган эди. Ҳозирги пайтда эса бу миқдор йилига 650 метр кубга тушган. Давлатга қарашли Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг берган ҳисоботига кўра, 2030 йилга бориб бу кўрсатгич 500 метр кубга тушиши кутилмоқда.м