Автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бутунлай тўхтатилдими?

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бутунлай тўхтатилаётгани  ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Айни пайтда газ таъминоти соҳаси ходимлари томонидан аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Шу муносабат билан магистраль газ қувурларида босимнинг пасайиши билан боғлиқ вазият айрим жойдаги маҳаллий тармоқларга таъсир кòрсатганлиги сабабли баъзи ҳудудларда вилоят ҳокимликлари томонидан аввал тасдиқланган АГҚКШ иш жадвалларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқ фаоллари ва ОАВ вакилларидан асоссиз маълумотларни тарқатмаслик ва истеъмолчиларни чалғитмасликни сўрайди, дейилади ташкилот тарқатган маълумотда.